Хитойнинг Шаолинь будда монастири бош руҳонийсини Таиландга киритишмади, дея хабар бермоқда The Global Times.
Расман Шаолинь раҳбари ҳисобланувчи Ши Юнсинь маданий алмашув дастури бўйича Таиландга отланган будда делегациясига бошчилик қилиши керак эди. Бироқ Шаолиндагилар аниқлик киритишича, Ши коррупция ва хиёнатда айбланиб, тергов остида бўлгани ҳамда Хитой Диний ишлар бошқармаси ходимлари томонидан сўроқ қилинаётгани туфайли хорижга чиқа олмаган.
Терговга ўзини Ши Юнсиннинг собиқ шогирдларидан бири деб таништирган одамнинг гаплари сабаб бўлди. У Ши 1980 йиллар охирида монастирдан шармандаларча қувилгани, бетартиб ҳаёт кечириб, қалбаки ҳужжатлардан фойдалангани, никоҳсиз туғилган фарзандлари борлиги ҳақида интернетда ёзган.
Бироқ Шаолинь матбуот хизмати ва Шининг ўзи ҳам бу айбловларни рад этиб, полицияга шикоят қилди ва собиқ шогирдини жавобгарликка тортишни сўради.
Изоҳ (0)