Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ томонидан Суриядаги мухолифат кучлари қўллаб-қувватланиши тўғрисида пайдо бўлган хабарларга муносабат билдирар экан, «Москвада Сурия мухолифатига молиявий ва техник кўмак бериш бу мамлакатдаги беқарорлик келгусида ҳам давом этишига олиб келиши кўп бор таъкидланган», дея баён қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ The Wall Street Journal нашри АҚШ президенти Барак Обама Сурия мухолифатига ҳаводан ёрдам бериш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)