Кремлнинг Украинани қутқариш қўмитаси тузилишига алоқаси йўқ. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
Эслатиб ўтамиз, Украинани қутқариш қўмитаси тузилганини Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушбу мамлакатнинг собиқ бош вазири Николай Азаров хабар қилди. У қўмитани бошқаришни ўз зиммасига олди ва президентликка собиқ депутат Владимир Олейник номзодини илгари сурди.
Қўмитанинг асосий мақсади — Украинада муддатидан аввал президентлик ва парламент сайловларини ўтказиш.
Изоҳ (0)