Германия бош прокуратураси сайтига хакерлик ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда Zeit Online нашрига таяниб, «Европейская правда» хабар берди.
Прокуратура матбуот котиби Фрауке Келернинг сўзларига қараганда, ҳужум 31 июль, жума куни уюштирилган ва ҳозиргача сайтга муассаса пресс-релизларини жойлаштириш имкони бўлмаяпти.
Ҳужум netzpolitik.org онлайн-нашрининг икки журналистига нисбатан текширув бошлангани тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлгач, амалга оширилган. Журналистларни давлатга хиёнатда айблашмоқда.
Изоҳ (0)