Сурия шимоли-ғарбидаги Эриха шаҳрида мамлакат армияси қирувчи самолёти қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Sky News Arabia телеканалининг таъкидлашича, Сурия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли МиГ самолётини «Жайш ал-Фатх» гуруҳи жангарилари уриб туширган. Ҳарбийлар самолёт қулаганини тасдиқлади, аммо бунинг оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот бермади.
Изоҳ (0)