«Колорадолик мерган» сифатида таниқли бўлган америкалик Жеймс Холмсни ўлим жазосига маҳкум этишга рухсат беришди, дея хабар бермоқда «Эхо Москви».
Суд маслаҳатчилари уни шафқатга лойиқ эмас деб топди. Ҳимоя томони мажбурий даволашни сўради.
Аввалроқ Колорадо штати суди 2012 йилда кинотеатр биносида отишма уюштирган Жеймс Холмсни унга нисбатан қўйилган айбловнинг барча 165 та банди бўйича айбдор деб топган эди.
Тергов версиясига кўра, 2012 йилда у кинотеатрда Бэтмен ҳақидаги фильм премьерасида отишма уюштирган, натижада 12 киши ҳалок бўлган, 70 киши яраланган эди.
Изоҳ (0)