Вашингтон америкаликларнинг шахсий маълумотлари ўғирланишида Хитойни айбдор деб биляпти ва Барак Обама маъмуриятининг фикрича, АҚШ бу масалада Хитойга жавоб бериши шарт. Бу ҳақда «Kommersant.ru» хабар бермоқда.
«Биз Хитой ҳукуматининг мазкур ҳаракатларига муносабат билдириш керак, деган хулосага келдик», — дея АҚШ президенти маъмуриятидаги манбадан иқтибос келтирмоқда The New York Times.
«Хакерлик ҳужумларига қарши кураш йўлида дипломатик эътироз билдиришдан бошлаб, ҳар қандай услублардан фойдаланмоқ зарур», — дея қўшимча қилди амалдор.
Аввалроқ, Федерал тергов бошқармаси амалда АҚШ федерал ҳукуматининг кадрлар бўлими вазифасини бажарувчи федерал агентлик серверларининг ишдан чиқарилиши юзасидан суриштирув ҳаракатларини бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
АҚШ Кадрлар ишлари бўйича бошқармаси серверларига бузиб кирилиши оқибатида федерал идораларнинг 4 миллион нафар ходимининг шахсий маълумотлари ўғирланган.
Изоҳ (0)