Шифокорлар фалажликка учраган кишиларнинг оёқларига ҳаракатни биринчи марта жарроҳлик амалиётисиз қайтара олди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Тажрибада оёқлари бир неча йил давомида ҳаракатсиз бўлган 19 дан 56 ёшгача бўлган беш киши иштирок этди. Мутахассислар умуртқа пастки бўлимидаги нейрон алоқалари бузилгани сабабли бу мижозларнинг оёқларига ҳеч қачон жон кирмаслигини таъкидлаган эди.
Иштирокчилар 18 ҳафта мобайнида ҳафтада бир марта, 45 дақиқа давомида жисмоний машқлар билан шуғулланган, шунингдек, бир ой кунига икки маҳал неврозларни даволаш учун буспирон дорисини қабул қилган. Уларнинг танасига бел ва думғазага махсус электр сигналлар юборадиган электродлар ўрнатилган. Натижада беш мижозда ҳам оёқларни ҳаракатлантириш қобилияти тикланган.
Олимлар мижозлари келгусида тўлақонли юриб кетишига 100 фоиз кафолат берилмаслиги, аммо уларга оёқларининг ҳаракатланиш ва сезиш қобилиятининг қайтиб келганлигининг ўзи ҳам катта муваффақият эканлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)