Нью-Деҳлидан Миланга йўл олган Аir India авиакомпанияси самолёти бортида каламуш борлиги тахмин қилингани туфайли парвоздан икки соат ўтгач, ортига қайтди. Бу ҳақда Agence France-Presse агентлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
«АИ 123 рейси бортда каламуш борлиги тахмин қилинганлиги учун Нью-Деҳлига қайтди», — дея маълум қилди агентликка авиакомпания вакили. Кейинроқ кемирувчи борлиги ҳақидаги маълумот ўз тасдиғини топмаганлиги тўғрисида баёнот берилди.
Каламушлар авиапарвозлар хавфсизлигига жиддий хавф солади, чунки симларни ғажиб ташлаши ва бошқарув тизимини ишдан чиқариши мумкин. Кўпинча улар йўловчиларга озиқ-овқат ташийдиган аравачаларга яширинган бўлади.
Изоҳ (0)