31 июль, жума куни кечки пайт АҚШ президентининг Вашингтондаги расмий қароргоҳи панжарасидан ошиб ўтмоқчи бўлган номаълум аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
CBS телекомпаниясининг маълум қилишича, у аввал қароргоҳ атрофидаги қўшимча тўсиқдан ошиб ўтган, сўнг асосий уч метрли панжарага яқинлашиб, унга ҳам тирмаша бошлаган. Шундан сўнг аёл махфий хизмат ходимлари томонидан зудлик билан қўлга олинган.
Кейинги пайтда Вашингтонда Оқ уйга киришга қаратилган бир неча ҳаракатлар қайд этилди. Бундай хавфли таваккалга асосан руҳиятида муаммолар бўлган одамлар қўл уради.
Изоҳ (0)