Москва метросида қўлидан жиддий жароҳат олган йўловчини шифокорлар операция қилиб, бармоқ суякларини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 30 июль, пайшанба куни касалхонага қўли эскалаторнинг металл тароғига кириб кетиб, икки бармоғининг суякларидан қисман айрилган 24 ёшли метро йўловчиси олиб келинган.
Қайд этишларича, шифокорлар томонидан шошилинч тарзда ўтказилган жарроҳлик амалиёти натижасида йигитнинг бармоқларини сақлаб қолишга муваффақ бўлинган.
Бахтсиз ҳодиса 30 июлга ўтар кечаси «Пушкин» метро бекатида, жабрланувчи йўловчи эскалаторда йиқилиб тушган қизга ёрдам бериб, унинг телефонини олиб беришга уринган вақтида юз берган эди.
Изоҳ (0)