Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Бутунжаҳон қрим-татарлари конгресси бўлиб ўтади. «Echo.msk.ru» хабарига кўра, Қрим-татар халқи мажлиси Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Мажлис делегатларига нисбатан ўтказилаётган босимдан нолимоқда.
Қайд этиш жоиз, Қрим-татар халқи мажлиси Россия ва Украинанинг Қрим масаласидаги низосида расмий Киев нуқтаи назарини маъқуллайди. Айни вақтда, расмий Москвани қўллаб-қувватловчи қрим-татарлар Туркияда ташкил этилаётган конгрессни қоралаб чиқди.Хусусан, конгресснинг ўтказилишига қарши чиққанлар орасида россияпараст «Қрим» ташкилоти етакчиси, Қрим Давлат кенгаши вице-спикери Ремзи Илёсов ҳам бор.
Изоҳ (0)