Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия Федерацияси Бош разведка бошқармасининг жорий йил майида Донбассда украин ҳарбийлари томонидан асирга олинган жангчилари Александр Александров ва Евгений Ерофеев «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси»да асирда бўлган Украина ҳарбий хизматчиларига айирбошланди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» Россия куч тузилмаларига таяниб.

Фото: AP

Фото: AP

«Уларни бир неча кишига алмаштиришди, улар орасида украиналик фуқаролар ҳам, Украина тарафида жанг қилган бошқа мамлакатлар фуқаролари ҳам бор эди. Қўшимча қилишим зарур, бизнинг йигитларимиз асирликда оғир қийноқларга учради», — деди нашр суҳбатдоши.

Россия мудофаа вазирлиги воқеани изоҳлаганича йўқ. Махсус операциянинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмаяпти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар