КХДРнинг Хитойдаги элчиси Чи Чэ Рён 28 июль, сешанба куни Пхеньян АҚШ билан ўз ядро дастури бўйича музокараларни қайта бошламоқчи эмаслигини маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«КХДР ўз ядро дастурини муҳокама қилиш бўйича музокараларга умуман қизиққани йўқ. КХДР — ҳар жиҳатдан ядро давлати», — деди элчи Шимолий Кореянинг Пекиндаги элчихонасида ўтказилган матбуот анжуманида. У КХДР ракетага ядровий каллакларни ўрнатишга қодир эканлигини қўшиб қўйди.
Шунингдек, Шимолий Корея элчиси АҚШ ва Жанубий Кореяни яқин вақтларда Корея ярим оролида ўтказилиши режалаштирилган ҳамкорликдаги анъанавий ҳарбий машғулотларни бекор қилишга чақирди.
Изоҳ (0)