Қарағанди вилояти бўйича махсус туманлараро судда Қозоғистон ҳукуматининг собиқ раҳбари Серик Ахметов иши бўйича дастлабки эшитиш бошланди, дея хабар бермоқда «Курсив» нашри.
Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари собиқ бош вазирни 2,4 миллион доллар пора олганликда гумон қилмоқда.
Тергов версиясига кўра, Ахметов, шунингдек, Қарағанди вилояти ва Қарағанди шаҳрининг қатор собиқ раҳбарлари мансабини суиистеъмол қилиш, бюджет маблағларини ўмариш ва тадбиркорлик фаолияти билан ноқонуний шуғулланишда гумонланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Серик Ахметов Қарағанди вилояти маъмурияти раҳбари, Қозоғистон бош вазири ва охирги пайтда мудофаа вазири бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)