Франциялик археологлар ёши 560 минг йилни ташкил этувчи одам тишини топди, деб хабар беради «РИА Новости».

Foto: Fotolia

Фото: Fotolia

Манбаларда маълум қилинишича, археолог талабалар ва кўнгиллилар Перпиньян шаҳри яқинидаги Кон д'Араго ғорида қазиш ишларини амалга ошириш чоғида одам тишини топиб олди.

Топилма Араго 149 номини олди ва Франция ҳудудидан топилган энг қадимий одам қолдиғининг бир қисми деб эътироф этилди.