Индонезиянинг шарқий қисмида Рихтер ўлчови бўйича 5,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила цунамига олиб келгани йўқ. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ерости силкинишининг эпицентри Жануби-Шарқий Сулавеси провинциясидаги Шимолий Конаве туманидан 78 километр узоқликда бўлгани қайд этилди. Жабрланганлар ҳамда вайронгарчиликлар ҳақида ҳозирча хабар берилмаган. Олдинроқ АҚШ геологик хизмати (USGS) Индонезияда 7,0 магнитудали зилзила рўй бергани ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)