Ливия суди мамлакат собиқ етакчиси Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайф ал Исломни ўлимга маҳкум этди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Al Jazeera каналига таяниб.
Сайф ал Ислом билан бирга, Қаддафий режимида юқори мансабларни эгаллаган яна бир неча амалдорлар ҳам отишга ҳукм этилган.
Суд қарори «ушбу шахслар томонидан Ливияда 2011 йилги инқилоб пайтида амалга оширилган ҳарбий жиноятлар» айблови бўйича чиқарилган.
Изоҳ (0)