«Кока-Кола Россия» компаниясининг собиқ акциядори Виталий Кузнецов Москвада дунёдаги энг баланд чархпалак аттракционини ўрнатмоқчи, дея хабар бермоқда «Afisha.ru».
У ноёб муҳандислик конструкциясига эга бўлиб, кегай (спица)ларсиз қурилади.
Чархпалак иккита никоҳ узуги кўринишида барпо этилади, бу, Кузнецов ғоясига кўра, Москва ва Петербургнинг иттифоқини ифодалайди.
Чархпалакнинг баландлиги 220 метрдан иборат бўлиб (таққослаш учун, Лондон чархпалаги 135 метр баландликка эга), унда 48 та ҳужра айланади, уларнинг ҳар бири 36 кишини сиғдира олади. Чархпалак ярим соатда бир марта тўлиқ айланади.
Изоҳ (0)