Япониянинг энг йирик медиакомпанияларидан бири Nikkey Британиянинг Financial Times нашрини деярли 1,3 миллиард долларга сотиб олмоқчи, дея хабар бермоқда «Европейская Правда».
Газетага эгалик қилувчи Pearson компанияси таркибига Financial Times кирувчи гуруҳни, шунингдек, Economist журналини нашр этувчи Economist Group’нинг 50 фоиз акцияларини сотиш имкониятини кўриб чиққан.
Япон компаниясининг таклифи Германиянинг Axel Springer AG компанияси таклифидан манфаатлироқ бўлиб чиқди (аввалроқ Германия компанияси билан ҳам музокаралар олиб борилган эди). 23 июль, пайшанба куни немис компанияси қисқа баёнот бериб, Financial Times’ни сотиб олмаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)