Ироқ қуролли кучларининг америкалик инструкторлар томонидан тайёрланган бўлинмалари ИШИД қўли остида бўлган Анбар провинциясининг маъмурий маркази — Рамади шаҳрига бўлажак ҳужумда қатнашади, дея хабар бермоқда «ТАСС» Пентагон расмий вакили Стив Уорренга таяниб.
Ироқ пиёда қўшинларининг умумий сони уч минг кишидан иборат икки бригадаси Анбарни ИШИД жангариларидан озод этиш операциясига қўшилиб бўлган.
Бундан ташқари, Рамадига ҳужумда қатнашиш учун сунний қабилаларининг 500 нафар жангчидан иборат ҳарбийлашган қисмлари ҳам қўшилган. АҚШ Рамадига яқин бир неча ҳафта ичида ҳужум бошламоқчи.
Изоҳ (0)