22 июль, чоршанба куни кечки пайт Нигерия шимоли-шарқидаги Гомба шаҳри автобус бекатлари яқинида содир этилган портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 37 кишига етди, яна 105 киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда Қизил хоч вакилига асосланиб, Reuters маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Полициянинг расмий вакили икки портлаш ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади, аммо ҳалок бўлганларнинг аниқ сони ҳақида хабар бермади. Минтақадаги жангари гуруҳлардан ҳеч бири портлашлар учун масъулиятни ҳозирча ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)