Араб коалициясининг Яман шимолидаги Саада провинциясига авиаҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sputnik агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бомбалар Китаф муниципалитетидаги қишлоққа тушган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. Шунингдек, авиация мамлакатнинг собиқ президенти Али Абдулло Солиҳнинг сафдоши генерал Махди Маквалнинг Сана провинциясидаги уйига ҳам зарба берган.
БМТ маълумотларига кўра, 26 мартдан бери Яманда 1670 нафар тинч аҳоли қурбон бўлди, 3829 нафари яраланган.
Изоҳ (0)