Жазоир армияси мамлакат шимолидаги Айн-Дефла провинциясида хавфсизлик кучлари ходимларига ҳужумдан сўнг ўтказилган амалиёт чоғида 16 нафар террорчини йўқ қилди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Телеканалнинг таъкидлашича, ўлдирилганлар орасида чет эллик фуқаролар ҳам бўлган. Ҳарбийлар, шунингдек, қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва портловчи моддаларнинг йирик миқдордаги захираларини аниқлаган.
Эслатиб ўтамиз, 18 июль, шанба куни жангарилар Айн-Дефла провинциясида ҳарбий карвонга уюштирган ҳужум оқибатида 9 аскар ҳалок бўлган, бунинг учун масъулиятни эса «Ал-Қоида ислом Мағриби мамлакатларида» ташкилоти ўз зиммасига олганди.
Изоҳ (0)