Тайвандаги аквапаркда 27 июнь куни, ранглар фестивали вақтида юз берган портлаш ва ундан кейин кузатилган ёнғин қурбонлари сони саккиз кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Синхуа» агентлиги хабарига кўра, ҳодисанинг саккизинчи қурбони, 25 ёшли эркак 20 июль, душанба куни оғир куйиш жароҳатларидан вафот этган.
Умуман, ҳодиса натижасида 500 га яқин киши жабрланган, жабрланувчиларнинг 362 нафари ҳали ҳам касалхоналарда қолмоқда, улардан 171 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)