Малайзия ғарбида рўй берган кема ҳалокати оқибатида тўрт киши нобуд бўлди, яна уч киши изсиз йўқолди. Экипаж аъзоларидан бири оғир ҳолатда касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса Баган Сунгай соҳилидан (Селангор провинцияси) икки чақирим нарида бўлиб ўтган. Кичик кемада ўтганларни хотирлаш учун очиқ денгизга йўл олган 14 киши бўлган. Қутқарув амалиёти давом этмоқда.
Изоҳ (0)