«РИА Новости» «Boeing 777 авиаҳалокати текшируви: бир йилдан сўнг» номи остида савол-жавоб ўйинини ташкил қилди, дея хабар бермоқда Meduza.
Муштарийларга самолёт қачон ҳалокатга учрагани, у қайси рейс бўйича учаётган бўлгани, рейсни қайси авиакомпания амалга оширгани, бортда неча киши бўлгани, ҳалокатни ким тергов қилаётгани каби саволлар берилади.
Саволга тўғри жавоб берилган тақдирда «РИА Новости» муштарийни табриклайди ва блогга викторина натижасини жойлашни таклиф қилади.
Савол-жавоб ўйини эълон қилинганидан бироз вақт ўтиб, у сайтдан ўчириб ташланди. Энди викторина сайтига киришга уринишда 404 хатоси чиқмоқда.
Изоҳ (0)