17 июль куни Нигериянинг Йобе штати Даматуру шаҳрида учинчи портлаш рўй берди, деб ёзади «ТАСС». Натижада қурбон бўлганлар сони 13 кишига етди.
Даматурудаги портлашлар Рамазон ҳайитини нишонлаш чоғида содир бўлди. Айни пайтда 13 нафар қурбондан ташқари, кўплаб яраланганлар бор.
Ҳозирча минтақада фаолият олиб борувчи экстремистик гуруҳлардан ҳеч бири ушбу теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олганича йўқ.
Изоҳ (0)