Ирландиялик сайёҳ Микки Маккалдин Кениянинг Масаи-Мара қўриқхонасига саёҳати чоғида кутилмаганда гепардга дуч келди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар беради. Йиртқичлардан бири автомобилнинг орқа ўриндиғига чиқиб олди. Хавфли ҳайвон унга жуда яқин келганига қарамасдан, у хотиржамлигини йўқотмади.
Гепард оиласининг онаси болалари билан машина томига чиқиб олди. Бир неча дақиқадан сўнг гепард машинани тарк этди.
Изоҳ (0)