2015 йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эмилбек Узакбаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон—Қирғизистон муносабатларининг амалий масалалари юзасидан фикр алмашди ҳамда икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)