2015 йилнинг 14 июль куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Ўзбекистон-Россия мунтазам мулоқоти доирасида Тошкентда учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур музокаралар давомида икки томон кун тартиби ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)