«Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Бунёдкор филиали бошқарувчиси ва яна тўрт ишчи суд қаршида намоён бўлди, деб ёзади «12news.uz».
«Ҳуқуқ» газетаси хабарига кўра, банк бошқарувчиси «Марказий газ ойл» фирмаси таъсисчисини алдаб, унинг фирмасига тегишли 60 миллион сўм миқдоридаги маблағни банк ҳисобига ўтказди ва уни узоқ вақт давомида турли баҳоналар билан қайтариб бермади.
Тергов давомида бошқарувчи томонидан амалга оширилган бошқа қатор жиноятлар ҳам фош бўлди. Банк ходимларига нисбатан тегишли жазо чоралари белгиланди.
Изоҳ (0)