АҚШ Сенати комиссияси ФИФА президенти Йозеф Блаттерни сўроқ қилиш учун Халқаро футбол ташкилотидан ёрдам сўраган, деб хабар қилади Reuters.
Сенатор Жерри Мораннинг вакили Гарретт Тернернинг айтишича, Сенат ФИФАга мурожаат қилиб, Блаттернинг гувоҳлик беришини сўраган, аммо ташкилот рад жавоби берган.
Ташкилотнинг рад жавоби беришига нима сабаб бўлганига аниқлик киритилмади.
Блаттер 1998 йилдан бери ФИФАни бошқариб келади. Жорий йилнинг 29 май куни у 5-муддатга қайта сайланганди, аммо коррупцион можаролар туфайли 2 июнь куни истеъфога чиқишини маълум қилди. Янги раҳбар тайинлангунига қадар Блаттер ФИФАни вақтинча бошқариб турибди.
Изоҳ (0)