2015 йилнинг 9—12 июль кунлари Мьянма давлатида ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон спортчилари ҳам муносиб иштирок этиб, 1 та олтин ҳамда 2 тадан кумуш ва бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобига олтин медални юнон-рум курашчиси Жавоҳир Мираҳмедов (-50 кг) келтирган бўлса, кумуш медалларга Арам Варданян (-66 кг, юнон-рум кураши) ва Холбозор Норбоева (-63 кг, эркин кураш) сазовор бўлди. Бронза медали Қамариддин Зайниддинов (-60 кг, юнон-рум кураши) ҳамда Хожиакбар Ўткировга (-50 кг, эркин кураш) насиб этди.
Изоҳ (0)