Туниснинг Сус шаҳридаги меҳмонхоналарга уюштирилган террорчилик ҳужумидан сўнг 127 нафар гумонланувчи ҳибсга олинди. Бу ҳақда, Тунис ҳукумати маълумотларига асосланиб, «Echo.msk.ru» хабар бермоқда.
Al Arabiya телеканали хабарига кўра, гумонланувчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган 700 операция давомида қўлга туширилган.
Ҳозирги вақтда Тунис аҳолисини террорчилардан мудофаа қилиш фаолиятига 100 минг нафар полициячи, ҳарбий ва кўнгилли жалб этилган.
Мамлакатдаги пляжлар, меҳмонхоналар ва маданий ёдгорликларни 3 мингга яқин қўриқчи қўриқламоқда.
Изоҳ (0)