КХДР давлат канали АҚШ муаммолари ҳақида сюжет намойиш қилди, деб ёзади Meduza.
Унда айтилишича, бошпанасизлар қутиларда яшашга мажбур бўлган бир пайтда, америкалик миллиардерлар итларига 15 минг долларлик бўйинбоғлар сотиб олади, уларни итлар учун махсус меҳмонхоналарга жойлаштиради ва ҳатто жониворларининг туғилган кунида улар учун катта чиқимли зиёфатлар уюштиради.
АҚШдаги чуқур тенгсизликни намойиш этиш учун кўрсатув томошабинларига итларнинг суратларини ҳавола этишди, улар орасида итларнинг дастурхон атрофида ўтиргани акс этган расмлар ҳам бор эди. Улардан бири Birthday Dog мемининг қаҳрамони Райлидир.
Бундан ташқари, сюжетда дунёдаги энг новча ит — Гигант Жорж суратидан ҳам фойдаланилган. Бироқ унинг кадрда пайдо бўлиши дастур меҳмонлари муҳокама қилган мавзу билан умуман алоқадор эмас.
Изоҳ (0)