Жазоирнинг жанубий провинцияларидан бирида рўй берган этник тўқнашувлар чоғида камида 18 киши ҳалок бўлди, 30 дан зиёд одам эса жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ғалаёнлар ўтган дам олиш кунлари Гардая минтақасидаги Ал-Герара шаҳарчасида араблар ва шимолий Африканинг туб аҳолиси бўлган берберлар ўртасида содир бўлган. Гардаяга етиб келган Жазоир ички ишлар вазири Нуриддин Бедуи қабила бошлиқларини «огоҳлик ва вазминликка» чақирган.
Ушбу минтақада бундай можаролар биринчи бор рўй бераётгани йўқ, уларга кўпинча араблар ва берберлар ўртасида ер масаласидаги тортишув сабаб бўлади.
Изоҳ (0)