Бразилияда соч учининг кесилишига қарши курашда ёрдам берадиган велатерапия номли янги услуб оммалашмоқда. «Korrespondent.net» хабарига кўра, бу услуб нафақат оддий бразилиялик аёллар, балки машҳур юлдузлар орасида ҳам оммалашган.
Велатерапия 2,5-3 соат вақтни оладиган нисбатан мураккаб жараён. Бунинг учун дастлаб соч алоҳида қисмларга ажратилиб, боғлаб чиқилади, сўнг сочнинг учлари шам оловида тезда куйдирилади. Ёниш вақтида сочнинг зарарланган учлари тузалади, деб ҳисобланади. Шундан сўнг соч чуқур даволанади. Мутахассислар зарарланган сочни ҳар уч ойда бир куйдиришни маслаҳат беришади.
Шунга қарамай, бир қатор сартарошлар велатерапияни танқид остига олади. Уларнинг фикрича, термик таъсир сочларни кучли стресс ҳолатига туширади. Шунингдек, бу амалиётни уй шароитида бажариш қатъий тақиқланади — велатерапия фақат мутахассис томонидан амалга оширилиши мумкин.
Қайд этишларича, Victoria’s Secret’нинг кўплаб таниқли моделлари ҳам сочларни олов ёрдамида даволашга ишонч билдиради. Хусусан, Алессандра Амброзио, Изабел Фонтана ва Барбара Фиалхо худди шундай даволаш усулига мурожаат қилган.
https://youtu.be/oXjjbinhFLM
Изоҳ (0)