Американинг Сан-Франсиско шаҳрида телевидениенинг суратга олиш гуруҳи жонли чиқиш қилаётганида, уларни тунаб кетишди. Журналистлар шаҳар туманларидан бирида юз берган қотиллик ҳақида репортаж тайёрлаётган эди, деб хабар қилади «Newskaz.ru».
KTVU телеканали жамоаси воқеа юз берган ҳудуддан тўғридан-тўғри эфирга чиқиши керак эди. Студиядаги бошловчи ҳодиса жойида турган мухбирни таништирди. Аммо мухбир ҳамкасби билан саломлашиш ўрнига «Бир сония кутиб туринг», деди ва четга чиқиб кетди. Бир неча сониядан кейин эса эфир узилиб қолди.
Кейинроқ телекенал сайти қора ниқоб таққан эркак операторга тўппонча ўқталиб, камера ва штативни олиб қўйганини маълум қилди. Ўғри БМW автомобилида воқеа жойидан қочиб кетган. Рулда унинг шериги ҳам бўлган. Суратга олиш гуруҳидан ҳеч кимга шикаст етмаган.
Изоҳ (0)