Неаполь суди Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлусконини сенаторларни порага учириш иши бўйича уч йиллик қамоққа ҳукм қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Аввалроқ Неаполь прокуратураси Берлусконини коррупция айблови бўйича беш йилга қамашни талаб қилган эди.
Тергов маълумотларига кўра, 2007 йилда Берлускони сенаторларга пора бериб, уларни ўз томонига оғдириб олиш орқали, ўша пайтда Романо Проди раҳбарлик қилган ҳукуматнинг истеъфосига эришмоқчи бўлган.
Изоҳ (0)