Буюк Британия, Исроил ва Испания астрофизиклари биринчи марта бешта кичик юлдуздан иборат тизимни кашф этди, дея хабар бермоқда The Huffington Post. Юлдузларнинг иккитаси бир-бирига ўта яқин масофада жойлашган.
1SWASP J093010.78 + 533859,5 тизими Катта Айиқ юлдузлар туркумида Ердан 250 ёруғлик йили масофасида жойлашган.
Тизим иккита қўш юлдуздан иборат, улардан бирининг атрофида эса бешинчи юлдуз айланиб юради. Иккита қўш юлдуз массаларнинг умумий маркази атрофида 21 миллиард километр масофада айланади.
Изоҳ (0)