«Краудсорсинг» услуби шифокорлар касаллиги аломатларини аниқлашга ожиз бўлган беморларга тўғри тиббий ташхис қўйишга ёрдам бермоқда. Бу ҳақда CrowdMed асосчилари Смицон институти журналига берган интервьюда маълум қилган.
CrowdMed — «тиббиёт детективлари» диагностика билан шуғулланадиган сайт (улар орасида шифокорлар ҳам, ишқибозлар ҳам бор). Уларни тўғри ташҳис қўйиш ва бироз маблағ ишлаб олиш истаги бирлаштиради. Сайт яратувчиларининг айтишича, икки йил давомида CrowdMed мингга яқин тиббий ҳодисаларда чиндан ҳам ёрдам берган.
Унинг ишлаш тартиби шундай: мижоз 50 доллар тўлаб, сайтда рўйхатдан ўтади. Профилида саволларга жавоб бериб, ўзини безовта қилаётган аломатларни таърифлайди. Шундан сўнг эгасининг исми-шарифи яширилган касаллик тарихи очиқ муҳокамага қўйилади ва фойдаланувчилар мавжуд маълумотлар асосида ташхис қўяди. Ташхиси тўғри чиққан «детектив»лар мукофот жамғармасини ўзаро бўлишиб олади. Лойиҳа муаллифлари сайтда касаллик фақат аниқланиши, уни даволаш учун эса ҳақиқий шифокорга учраш лозимлиги тўғрисида огоҳлантиради.
Изоҳ (0)