Покистон бош вазири Наваз Шарифнинг фикрича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзолик Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликнинг кучайишига ижобий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шарифнинг умид билдиришича, ШҲТга аъзолик Ҳиндистон билан икки томонлама муносабатларнинг янада яхшиланишига сабаб бўлади, ҳар иккала мамлакатга ўзаро манфаат келтиради.
«ШҲТ ташкилот мақсадларини амалга ошириш йўлида Покистон ва Ҳиндистонга биргаликда ишлаш майдонини тақдим этиб, ҳар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ишончнинг ўсишига ҳам хизмат қилади», — дейди Покистон бош вазири.
Изоҳ (0)