Россиялик таниқли психотерапевт Анатолий Кашпировский халқ табобати билан ноқонуний равишда шуғуллангани учун Пермда суд қилинади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Хабар беришларича, Кашпировскийга нисбатан Россия маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг «Халқ табобати билан ноқонуний равишда шуғулланиш» моддаси бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси тузилган ва судга юборилган.
Мазкур модда бўйича айбдор, деб топилган шахс 2 минг рублдан 4 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин.
Аввалроқ, 2015 йил баҳорида Пермь ўлкаси қонунчилик кенгаши депутати Александр Телепнев Кашпировскийнинг фаолияти юзасидан текширув ўтказишни сўраб, ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилганди.
Депутат худди шу масала юзасидан ўлка соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилганида, «Кашпировский Пермь ўлкаси ҳудудида халқ табобати билан шуғулланиши учун махсус рухсатномаси йўқлиги» маълум бўлганди.
Изоҳ (0)