Греция молия вазири Янис Варуфакис 5 июль куни ўтказилган референдумдан сўнг истеъфо берди, деб хабар қилади Meduza.
«Референдум натижалари эълон қилинганидан сўнг мен еврогуруҳ ва бошқа ‘шериклар’нинг аъзолари орасида учрашувлар чоғида менинг бўлмаслигимни истаётганлар борлигини билдим. Бош вазир бу иш келишув тузилиши учун унга фойдали бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Шу сабабли Молия вазирлигидан ҳозир кетяпман», — деди Варуфакис.
Июль ойи бошида Варуфакис агар греклар қарз берувчиларнинг шартига рози бўлса, ўз лавозимидан кетишини маълум қилганди. 5 июль куни ўтказилган референдумда Греция аҳолиси шартларга қарши овоз берди.
2015 йил январида ҳукуматни Алексис Ципрас қабул қилиб олганидан бери Янис Варуфакис Греция молия вазири лавозимини эгаллаб келаётганди.
Изоҳ (0)