АҚШнинг Техас штати жануби-шарқида кичик Aeronca 7BCM Champion самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий маъмурият вакилларининг маълум қилишича, авиаҳалокат натижасида ҳаво кемаси бортида бўлган бир эркак ва бир аёл вафот этган.
Қайд этишларича, самолёт Портленд шаҳридаги турар-жой бинолари яқинига қулаган. Ерда бўлган одамларга зарар етмаган.
Ҳодиса юзасидан АҚШ Федерал авиация бошқаруви вакиллари текширув ишларини бошлаган.
Изоҳ (0)