Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Барак Обамага Қўшма Штатлар мустақиллик куни муносабати билан табрик юборди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизматига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Табрикда Россия ва АҚШ муносабатлари, икки мамлакат ўртасидаги турлича ёндашувларга қарамай, дунёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили бўлиб қолаётганлиги таъкидланган. Путин «Россия ва АҚШ энг мураккаб халқаро муаммолар ечимини топиши ва глобал таҳдидларга қарши самарали қаршилик қила олиши»га ишонч билдирган.
Изоҳ (0)