Россия ички ишлар вазирлиги 7 июль, сешанба куни хавфсиз фотосуратга олиш қоидалари тушунтириладиган видеоконференция ўтказади. Бу ҳақда вазирлик матбуот марказига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Видеоконференцияда журналистлар ва жамоат ташкилотлари орқали фуқароларга селфига тушиш чоғида рўй берган фожиали ҳодисаларнинг ҳар бирининг олдини олиш мумкин бўлганлиги тўғрисида тушунтирилмоқчи. «Селфи ҳаёт учун хавфсиз бўлганда ҳам эсда қолиши ва ҳайратга солиши мумкин», — дея таъкидлашган вазирликда.
Бундай безовталикка Москвада селфи билан боғлиқ навбатдаги фожиа сабаб бўлди: 21 ёшли қиз дўстлари билан суратга тушаётиб, кўприкдан қулаб тушган ва ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ (0)