АҚШнинг «Арли Берк» туридаги USS Porter (DDG 78) ракета эсминеци 5 июлда Қора денгизга йўл олди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий денгиз кучлари (ҲДК) сайтига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Кема командири Блейр Гайнинг таъкидлашича, «ҳарбий кемаларнинг Қора денгизда бўлиши нафақат иттифоқчилар билан муносабатларни мустаҳкамлайди, балки минтақадаги барқарорликни таъминлашга ҳам ҳисса қўшади».
Россия Мудофаа вазирлиги бир неча бор хабар қилганидек, кейинги бир ярим йил ичида НАТО қўшинларининг Россия чегаралари яқинидаги жанговар тайёргарлиги кучайган, иттифоқдошлар ўқув машқлари давомида курашаётган эҳтимолий рақибда эса Россияни пайқаш қийин эмас.
Изоҳ (0)