Туркиянинг Истанбул шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда. Мусобақада ўзбекистонлик Темур Исмоилов ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи илк даврада британиялик Тоби Мартинга қарши кортга чиқди. Истанбул турнирида бешинчи рақам остида таснифланган Исмоилов рақибини 7:6(3), 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Темурнинг иккинчи босқичдаги рақиби туркиялик Анил Юксел бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Темур Исмоилов ўтган ҳафтада Истанбулда ўтказилган бошқа мусобақада вице-чемпионга айланди.
Изоҳ (0)